"Манчестер Сити" бразилиялик футболчининг маошини 2 карра оширади

23 ноя 2020, 00:51
"Манчестер Сити" раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Габриэль Жезус билан ҳамкорликни узайтирмоқчи. Бу ҳақда "Daily Star" хабар тарқатди.

Инглиз клуби бразилиялик ўйинчининг маошини 2 баравар оширишга тайёр. Жезус "шаҳарликлар" таклиф қилган янги битимга рози бўлса, ҳафтасига 150 минг фунт стерлинг иш ҳақига эга бўлади.

Маълумот учун, 23 ёшли форвард "Палмейрас" тарбияланувчиси ҳисобланади. У "Манчестер Сити" таркибига 2017 йилнинг янаварида келиб қўшилган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Daily Star