Мағлубиятдан кейин Сарри Лондонга футболчилар билан қайтмади

Aslanov Jasurbek
1 фев 2019, 13:37
"Челси" бош мураббийи Маурицио Сарри "Борнмут"га қарши Англия Премьер-лигаси учрашувидан сўнг уйга ўзи қайтишга қарор қилди.

0:4 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин италиялик мутахассис жамоа футболчиларини танқид қилиб, футболчилар билан бирга Лондонга автобусда қайтмади.

Маълумотларга кўра, баҳсдан сўнг Сарри 50 дақиқа футболчилар билан суҳбатлашиб, мағлубиятга нима сабаб бўлганини муҳокама қилишди. Кийиниш хонасида бош мураббий ва футболчилардан ташқари ҳеч ким йўқ эди.

Италиялик мураббий Эден Азарни танқид қилиб, у мураббийнинг кўрсатмаларини бажармагани ҳақида айтди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Telegraph