

"Бу йил томошабоп ўйин кўрсатмаганимизни ва яхши натижаларга эриша олмаганимизни биламиз, аммо ҳозир ғалаба йўлига қайтмоқчимиз. Айни дамда Миллатлар лигасида ҳеч нарса бизга боғлиқ эмас, шу сабабли Европа чемпионати саралашига эътибор қаратишимиз керак. Турнирга тайёрланиш ва ёш футболчиларни жамоа ўйинига ўргатиш учун бизда бир йил қолди.
Францияга қарши баҳс бизда потенциал борлигини кўрсатди. Аммо бундай ўзгаришлар тугмача босилиши билан амалга ошмайди. Айниқса терма жамоада. Бунга вақт керак" - дейди Лёв.



