Лукаку Манчестерга қайтишга яқин бўлган, бироқ...

Mirjalol Normatov
23 ноя 2020, 12:40
Бельгия термаси ҳужумчиси Ромелу Лукаку ёзги трансферлар ойнаси вақтида "Манчестер Сити" қизиқишлари доирасида бўлган.

"The Telegraph" хабарига кўра, "нерадзурри" 27 ёшли футболчи учун 105 миллион евро сўрагани сабабли трансфер амалга ошмаган. "Шаҳарликлар" эса трансфер учун 78,5 млн евродан кўп бермаслигини айтган.

"Интер" Ромелуни 2019 йилнинг ёзида "Манчестер Юнайтед"дан 83 млн еврога сотиб олганди.

Ушбу мавсумда Ромелу 7 ўйинда 7 гол ва 2 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Telegraph

Сўнгги янгиликлар

Барча ›