

Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, 28 ёшли футболчи яқин вақтлар ичида "Челси" билан шартнома имзолайди. У Миланда янги (эски) жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтиб бўлганди. Трансфер суммаси 115 миллион еврони ташкил қилмоқда.
Футболчи "Челси"да йилига 12 миллион евро маош олади. Ўтган мавсумда у 44 ўйинда 30 гол ва 10 ассист қайд этди. У 2011-2014 йилларда "Челси" таркибида ўйнаган.



