

"Мен учун жамоавий ютуқлар муҳим, мен шахсий совринларга асосий эътиборни қаратмайман.
Агар мен уларни олмасам, ҳеч қиси йўқ", - деди Модрич.
ЖЧ-2018нинг энг яхши ўйинчиси деб топилган 33 ёшли хорват ФИФА талқинига кўра, йилнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун якуний учталик рўйхатга киритилган. Соврин учун унинг рақобатчилари Криштиану Роналду ва Муҳаммад Салаҳ.

Олдинроқ, Модрич УЕФА талқинига кўра 2017-2018 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб тан олинган эди.



