Луис Энрике: «Биз Месси ўйнамаганида ҳам ғалаба қозона олишимизни исботладик»

Narzulla Saydullayev
8 ноя 2015, 12:30
«Барселона» устози Луис Энрике жароҳат олган Лионель Месси ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Матбуот доим жамоанинг ўйини фақат Мессига боғлиқ эканимизни ёзади. Тўғри у майдонга тушганида ғалаба қозонишимиз осонроқ бўлади, лекин усиз ҳам кучли рақибларни юта олишимизни исботладик.

Месси йўқлигида барча футболчилар анча кучайишди. Таркибда йўқотишлар жуда кўп, бироқ қолганлар ҳаракат қилишмоқда. «Барселона» — Неймар ва Суарес ёки бошқа футболчидан иборат эмас.

Мессининг даволаниши яхши кетмоқда. Доим барча футболчилар соғ бўлишини истайман», — дейди Луис Энрике.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: goal.com