Лопетеги яна ЛаЛигада иш бошлайди

Eldor Akmurzayev
3 июн 2019, 22:10
Испаниялик 52 ёшли мутахассис Хулен Лопетеги яна ЛаЛигага қайтмоқда.

Бу сафар у «Севилья»га бош мураббий бўлади. Marca'нинг маълум қилишича Лопетегининг тайинлов маросими ушбу ҳафтада бўлиб ўтади. 

Унинг сўнгги иш жойи эса «Реал» клуби бўлган. Ўтган йилнинг октабрида «Барселона»га учралган йирик ҳисобдаги (1:5) мағлубиятдан кейин у  «қироллик клуби» раҳбарияти томонидан истеъфога чиқарилганди. 

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›