"Локомотив"нинг навбатдаги уй учрашуви ТТЗда бўлиб ўтади

Narzulla Saydullayev
28 сен 2015, 13:44
Олий лигада чемпионлик учун кураш олиб бораётган "Локомотив" навбатдаги тур учрашувини ўз майдонида ўтказади.

"Темирйўлчилар" 30 сентябрь куни "Олмалиқ"қа қарши баҳс олиб боришади.

Футбол клубимиз раҳбариятининг маълум қилишича, 30 сентябрь кунги ўйин ТТЗдаги "Локомотив" стадионида бўлиб ўтади ва учрашув 16:00да старт олади. Бир кун аввал эса одатга кўра ҳар иккала жамоанинг ўринбосарлар таркиби ўзаро куч синашишади.  

Ёшлар лигаси учрашуви "Дўстлик" стадионида ташкил этилади ва бу ўйин ҳам 16:00да бошланади. Яна шуни маълум қиламизки, "Локомотив" - "Олмалиқ" учрашувига атаб чипталар сотувга чиқарилади. Чипта нархи 3000 (уч минг) сўм.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›