"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи

Khoja
21 дек 2025, 09:28
Суперлигага қайтган "Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи.

 "Темирйўлчилар" ўтган мавсум "Бунёдкор"да ўтказган Темурхўжа Абдухолиқов билан шартнома имзолашни режа қилмоқда. Бу ҳақда Нарзулла Сайдуллаев хабар бермоқда.

Аввалроқ, "Локомотив" ОКМК ярим ҳимоячиси Сардор Мирзаевни ҳам ортга қайтариши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Абдухолиқов "Бунёдкор"даги икки йилда жами 57 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 8 та голли узатма соҳибига айланди.

Маълумот учун, 34 ёшли ҳужумчи фаолияти давомида жами 6 йил "Локомотив" сафида ҳаракат қилган. У Тошкент жамоаси сафида 161 та учрашувда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 79 та гол ва 10 та ассист бор. У "Локомотив" сафида 2 марта Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган. 

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›