

Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Мирко Еличич маълум қилди.
"У болдир мушакларида муаммо сезди. Ҳозирги пайтда биз футболчини бунчалик хавф остига қўя олмаймиз. Футболчини тиббий кўрикдан ўтказамиз ва нималар бўлишини биламиз. Унда бунгача ҳам микрожароҳат бор эди. Мен буни жиддий ҳолат деб ҳисобламайман. Кўпроққа йўқотмаслик учун яхшиси уни ўйиндан олиб, тикланиши учун вақт бера қоламиз", - деб фикр билдирди мураббий.



