"Локомотив" жойлашган гуруҳнинг иккинчи ўйини бўлиб ўтди

Aslanov Jasurbek
19 фев 2018, 22:36
ОЧЛ гуруҳ босқич 2-туридан ўрин олган яна бир учрашув якунига етди.

"Локомотив" жой олган "В" гуруҳининг иккинчи баҳсида меҳмонлар ғалаба нашидасини суришди. Қатарнинг "Дуҳайл" клуби БААнинг "Ал Ваҳда" жамоаси меҳмони бўлиб, 3:2 ҳисобида зафар қучди. "Zayed Sports City Stadium"да ўтган учрашувда "Ал Ваҳда" кетма-кет иккинчи мағлубиятини қабул қилди. 

Ёдингизда бўлса, амирлик жамоаси 1-турни "Локомотив" майдонида ўтказиб, 0:5 ҳисобида имкониятни бой берган эди. Энди "темирйўлчилар" 3-турда "Духайл" меҳмони бўлишади. "Зоб Аҳан" эса "Ал Ваҳда"га қарши баҳс олиб боради. Икки учрашувда ғалаба қозонган "Дуҳайл" гуруҳ пешқадами бўлиб олди. 

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia