

"Темирйўлчилар" жамоасига Украинанинг "Олександрия" клуби рақиблик қилади. Мазкур жамоа шу номдаги шаҳар шарафини ҳимоя қилади. Сўнгги йилларда ўз натижаларини яхшилаб келаётган "Олександрия" охирги 2 мавсумда Европа Лигаси мусобақаси саралаш босқичларида иштирок этди. Ўтган йилги мавсумни эса ўз чемпионатида 5-поғонада якунлади.
"Локомотив" - "Олександрия" учрашуви бизнинг вақт билан соат 19:30 да старт олади.




