

"Темирйўлчилар"нинг навбатдаги рақиби Россия Премьер-лигаси вакили Қозоннинг "Рубин" клуби бўлади.
"Рубин" 1959 йил ташкил топган. 2017/18 мавсумда Қурбон Бердиев шогирдлари 20 учрашувдан сўнг 23 очко жамғарган ҳолда 11 ўринни эгаллаб турибди. 2008 ва 2009 йилларда ушбу жамоа Россия чемпиони бўлган.
Абу Даби шаҳрида ўқув йиғинларини ўтказаётган "Рубин" учун бугунги ўйин йиғин давомидаги дастлабкиси ҳисобланади. 



