"Ливерпуль" қаторасига 30 учрашувда енгилмади. АПЛ рекордига қадар – 19 учрашув

23 ноя 2019, 23:40
Мерсисайд клуби АПЛ 13-турида "Кристал Пэлас"ни(2:1) мағлуб этди.

Шу тариқа Юрген Клопп жамоасининг АПЛдаги мағлубиятсиз ўйинлар серияси 30 тага етди. "Ливерпуль" АПЛдаги сўнгги мағлубиятини 3 январь куни "Манчестер Сити"(1:2) клубидан қабул қилиб олганди.

Англия чемпионати рекорди Лондоннинг "Арсенал" клубига тегишли. "Тўпчилар" бу кўрсаткични 2004 йилда ўрнатишган бўлиб, улар қаторасига 49 учрашувни мағлубиятсиз якунлашганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: sports.ru