"Ливерпуль" ўз футболчисини арзонлаштирди

Mirjalol Normatov
19 апр 2020, 14:12
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Жердан Шакири яқинлашиб келаётган трансферлар ойнаси вақтида жамоани тарк этиши кутилмоқда.

"Қизиллар" коронавирус сабабли футбол клубларига келган инқироз сабабли футболчининг нархини пасайтиришга ҳам тайёр турибди. Олдинроқ "Ливерпуль" швейцарияликнинг трансферидан 32 млн евро ишлаб олишни режалаштираётгани маълум қилинганди.

28 ёшли Шакири 2018 йилнинг ёзида "Ливерпуль"га 14,5 млн евро эвазига трансфер қилинганди. Ушбу мавсумда у 10 ўйинда қатнашди ва 1 гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Insider

Сўнгги янгиликлар

Барча ›