"Ливерпуль" икки вингер билан шартнома имзоламоқчи

Оқил Абдубарноев
27 дек 2021, 00:44
"Ливерпуль" январь ойида трансфер бозорига киришни режалаштирмаган бўлса-да, ёзги режаларни тузмоқда.

Маҳаллий нашрнинг хабарига кўра, селекcия хизматининг асосий вазифаларидан бири жамоага янги вингерларни топиш ҳисобланади.

Натижада мерсисайдликлар иккита номзодни аниқладилар. Улардан бири "Вест Хэм" етакчиси Жаррод Боуэн бўлса, яна бир вариант "Лидс"дан бразилиялик Рафинья Диас ҳисобланади, унинг учун "Бавария" билан курашишга тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Ливерпуль"нинг "Вильярреал" ярим ҳимоячиси Арно Данжумга қизиқаётгани ҳақида хабар берилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Liverpool Echo