«Ливерпуль» «Ал Ҳилол»нинг 80 миллион евролик таклифини қабул қилмади

Khoja
16 янв 2025, 08:13
«Ал Ҳилол» «Ливерпуль» ҳужумчиси учун катта сумма таклиф қилди.

Саудия жамоаси Дарвин Нуньеснинг трансфери учун инглиз клубига 80 миллион евро таклиф қилди. Бироқ «Ливерпуль» раҳбарияти футболчини сотмасликларини маълум қилган.

25 ёшли ҳужумчи жорий мавсум барча мусобақаларда 26 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 4 тадан гол ва голли узатма бор. Ҳужумчининг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com