

Мерсисайдликлар 34 ёшли испаниялик билан янги шартнома борасида деярли келишувга эришишди, битим 2022 йилнинг июнь ойига қадар мўлжалланган.
Клуб дарвозабон келаси мавсумда Алиссоннинг ўрнини эгаллай олади деб ҳисобламоқда.
Адриан 2020/21 йилги мавсум "Ливерпуль" таркибида 6та ўйинда майдонга тушиб, 3та "қуруқ ўйин" ўтказди. Дарвозабоннинг амалдаги шартномаси шу йилнинг июнь ойи сўнггида якунига етади.



