Лионель Месси: “Ҳа, биз ютқаздик, лекин ҳали кураш давом этади”

Aslanov Jasurbek
15 авг 2017, 02:03
“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси “Реал” клубидан қабул қилинган мағлубиятга ўз муносабатини билдирди.

Каталонияликлар Испания Суперкубоги учун кечган илк учрашувни “Камп Ноу” стадионида ўтказишларига қарамай, 1:3 ҳисобида имкониятни бой беришган эди.

“Ҳа, биз ўйинда мағлуб бўлдик. Лекин ҳали кураш давом этади. Олдиндан таслим бўлиш йўқ. Бу эндигина бошланиши”, — дея “Инстаграм”даги саҳифасида хабар қолдирган Месси.

Маълумот учун, Испания Суперкубогининг жавоб учрашуви 16 август куни Мадрид шаҳридаги “Сантьяго Бернабеу” стадионида бўлиб ўтади. 


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф