Лионель Месси футболдаги кумири ҳақидаги саволга жавоб берди

Khoja
1 апр 2025, 08:13
Саккиз карра «Олтин тўп» соҳиби Лионель Месси футболдаги кумири ким деган саволга жавоб берди.

«Пабло Аймарнинг ўйинлари менга жуда ёқарди. У «Ривер Плейт«да ўйнаганида ажойиб жамоага эга эди ва ажралиб турарди. Унинг майдондаги ҳаракатлари менга ҳавас бағишларди.

Диего Марадона мен учун алоҳида аҳамиятга эга футболчи – биз аргентиналиклар учун у биринчи рақамли футболчи ҳисобланади. Кейин эса Паблони айтган бўлардим. Унга футболчи сифатида ҳавас қилардим, жуда яхши кўрардим», – деди Месси.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: sport24.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›