“Лион” етакчиси ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин

Aslanov Jasurbek
12 дек 2020, 09:50
Мемфиснинг муҳим ўйиндаги иштироки сўроқ остида.

“Лион” ҳужумчиси Мемфис Депайнинг Лига 1 14-тури доирасида ПСЖга қарши ўтадиган баҳсдаги иштироки номаълум бўлиб турибди. “Лион” ва ПСЖ ўртасидаги баҳс 13 декабр куни 01:00 да бошланиши белгиланган. Маълумотларга кўра, Депайда кичик жароҳат бўлиши мумкин.

26 ёшли ҳужумчи жорий мавсум “Лион” сафида 13 та ўйинда қатнашиб, 6 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Canal+