Лига 1. ПСЖ 5 та гол урилган ўйинда “Монако”га ютқазиб қўйди

Aslanov Jasurbek
21 ноя 2020, 07:50
Лига 1 11-турига старт берилди.

Турнинг марказий ўйинида “Монако” ўз майдонида ПСЖни қабул қилиб, 3:2 ҳисобида ғалабани қўлга киритди. Аввалига биринчи бўлимда Килиан Мбаппе 2 та гол уриб, парижликларнинг устунлигини таъминлаган бўлса, мезбонлар иккинчи бўлимда Кевин Фолланднинг дубли ва Сеск Фабрегаснинг голи эвазига ғалабани илиб кетди.

Лига 1 мусобақа жадвали билан танишинг!

Монако – ПСЖ 3:2

Голлар: 0:1 – 25 Мбаппе, 0:2 – 37, пенальти Мбаппе, 1:2 – 52 Фолланд, 2:2 – 65 Фолланд, 3:2 – 84, пенальти Фабрегас.

Монако – Манноне, Бадиашиле, Матсима, Балло-Туре (Кайо Энрике, 46), Дисаси, Диоп (Йоветич, 90), Фофана, Желсон Мартинш (Матазо, 90), Тчуамени (Флорентину, 90), Жеббель (Фабрегас, 46), Фолланд.

ПСЖ – Навас, Дагба, Диалло, Кимпембе, Курзава (Баккер, 68), Данилу Перейра (Паредес, 68), Сарабия, Ди Мария (Неймар, 60), Рафинья (Флоренци, 85), Кин, Мбаппе (Руис-Атиль, 68).

Огоҳлантиришлар: Данилу Перейра (20), Фофана (35), Руис-Атиль (80), Фабрегас (87), Кимпембе (88).

Четлатиш: Диалло (83).

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›