Левандовски фаолиятини қачон якунлашини тахмин қилди

Eldor Akmurzayev
22 апр 2021, 20:25
“Бавария” форварди Роберт Левандовски келажаги ҳақида фикр билдирди.

“Айни пайт дунёнинг энг зўр клуби бўлган “Бавария”да ўйнаяпман. Бу жойда ўзимни жуда яхши ҳис этаман, жамоадошларим билан мулоқот қилишдан завқ оламан. Имкон қадар узоқ муддат давомида энг юқори даражада футбол ўйнашни истайман. Бу 3-4 йил ичида юз беради деб ўйламайман, мен камида яна 5 йилча ўйнашни хоҳлайман. Балки имконим етса бунданда узоқроқ фаолият олиб борарман”, дейди польшалик.

32 ёшли ҳужумчи жорий мавсум мюнхенликлар либосида 36 учрашувда қатнашиб, 42+8 натижага эришди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: GQ

Сўнгги янгиликлар

Барча ›