

"Мен ушбу мукофот қанчалик муҳимлигини биламан. Бу ифтихор ва хурсанд бўлишга арзигулик ҳисобланади, сабаби кетма-кет икки марта Германиянинг энг яхши ўйинчисига айланиш камдан-кам учрайди.
Албатта, Бундеслигада 29 учрашувда 41 та гол уришга муваффақ бўлганимдан хурсандман. Жароҳатимни ҳисобга олсак, бу ғоятда ажойиб натижа", — деди Левандовски.



