Левандовски "Бавария" рекордларини янгилашда давом этмоқда

13 ноя 2019, 22:43
Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски август ва сентябрь ойларидан кейин кетма-кет учинчи марта мухлислар томонидан ойнинг энг яхши футболчиси, деб топилди.

Сўровномада ҳужумчи 76 % овоз йиғгани ҳолда жамоадошлари Серж Гнабри (10%) ва Мануэль Нойерлардан (6%) устун келди. Бу ҳақида "Бавария" клуби расмий сайти хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Мюнхен клуби тарихида ҳали ҳеч ким қаторасига 3 марта ойнинг энг яхши футболчиси, деб топилмаганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›