"Лестер" ПСЖ ярим ҳимоячисини нишонга олган

Aslanov Jasurbek
15 дек 2017, 11:36
ПСЖ ярим ҳимоячиси Хатем Бен-Арфа қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин.

Футболчи парижликларга керак эмас ва январда франциялик трансферга қўйилиши мумкин.

Маълумотларга кўра, 30 ёшли хавбек хизматларига "Лестер Сити" қизиқиш билдирмоқда. Инглиз клуби раҳбарияти футболчи вакиллари билан боғланди.

"Лестер" устози Клод Пюэль Бен-Арфа билан "Ницца"да бирга ишлаган ва футболчини ўз жамоасида кўрмоқчи. Хавбекнинг ПСЖ билан шартномаси 2018 йилнинг ёзида якунига етади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Get Football News France