"Лестер" германиялик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Alisher
27 ноя 2020, 14:37
Германиялик футболчи фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.

"Байер" ҳимоячиси Жонатан Та фаолиятини "Лестер"да давом эттириши мумкин. "Тулкилар" 24 ёшли ўйинчини харид қилиш ҳуқуқи билан мавсум сўнггига қадар ижарага олишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, ўйинчининг "фармацевтлар" билан тузган шартномасида Танинг товон пули 40 млн евро этиб кўрсатилган.

Та жорий мавсум Германия Бундеслигаси доирасидаги 3та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Telegraph