​"Лестер эртаги" қаҳрамонларидан бири: "Фаолиятимни якунладим"

11 янв 2019, 23:07
"Лестер" ва "Челси"нинг собиқ ҳимоячиси футболчилик фаолиятига якун ясаганини маълум қилди.

"Бу тўғри бўлмаслиги мумкин. Мен фаолиятимни якунладим! Шунчаки бу ҳақда интервью бериб йиғламадим, ҳолос", -  дея Роберт Хут ўзининг твиттердаги саҳифасида эълон қилди.

34 ёшли футболчи "Челси" тарбияланувчиси ҳисобланади. У ерда икки бор Англия чемпиони бўлган. Германия терма жамоасида 19та учрашувда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришган. 2006 йилги Жаҳон чемпионатида бронза медални қўлга киритган.  

Футболчи АПЛнинг 2015/16 йилги мавсумида "Лестер" таркибида чемпионатда зафар қучганди.  

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Роберт Хутнинг твиттердаги саҳифаси