

Ундан ташқари, эҳтимолий номзодлар орасида Люсьен Фавр, Стив Брюс ва Жон Терри бор.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ "Норвич" бош мураббий Данэиль Фаркнинг истеъфосини эълон қилди. Бу мавсумдаги илк ғалабадан сўнг содир бўлди. У билан бирга жамоадан бутун мураббийлар штаби кетди.
"Норвич АПЛда 11та ўйинда 5 очко жамғарди ва жадвалда 20-ўринда бормоқда.



