

33 ёшли футболчи раҳбариятга ёзда кетишини маълум қилган. Футболчи «Бавария»да спорт директори бўлиш таклифини рад қилган. «Бавария»да Лам 2002 йил дебют қилган. Фаолияти давомида 8 марта Германия чемпиони бўлган ва 7 марта мамлакат кубогини қўлга киритган.
2013 йилда Лам «Бавария» сафида Чемпионлар лигасида ғолиб бўлди, 2014 йилда Германия таркибида Жаҳон чемпиони бўлди.



