ЛаЛигада мавсумнинг энг яхши футболчиси маълум қилинди

Mirjalol Normatov
13 июн 2023, 19:18
"Барселона" матбуот хизмати дарвозабон Марк-Андре тер Штеген ЛаЛигада мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлганини маълум қилди.

Ушбу мавсумда 31 ёшли германиялик посбон Испания чемпионатида 38 ўйинда қатнашиб, 26 марта дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Шу орқали у мамлакат чемпионати рекордини такрорлади.

Тер Штеген "Барселона"да 2014 йилдан буён ҳаракат қилмоқда. Унинг клуб билан шартномаси 2025 йилга қадар давом этади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FCBarcelona

Сўнгги янгиликлар

Барча ›