Ла Лига клублари тўлиқ машғулотларга қачон қайтиши маълум бўлди

Eldor Akmurzayev
30 май 2020, 19:30
Бу ҳақда Ла Лига расмий сайти хабар бермоқда.

1 июндан бошлаб Испания чемпионати клублари тўлиқ машғулотларга қайтиши мумкин. Бу тайёргарлик жараёнини одатий ҳолга келтиришнинг сўнгги босқичи ҳисобланади. Аввалига, жамоалар якка тартибда машқларда қатнашиш имконияти берилди, сўнг 10 кишилик гуруҳлар, кейинроқ 14 кишилик машғулотларга ўтилди. Энди эса чекловлар олиб ташланади.

Эслатиб ўтамиз, Ла Лига рестарти 11 июнга белгиланган.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: La Liga