Ла Лига. “Эспаньол” ўз майдонида уч очкони қўлга киритди

26 сен 2018, 01:40
Испания чемпионатининг 6-тури доирасида “Эспаньол” ўз майдонида “Эйбар”ни қабул қилди.

Учрашувда мезбонлар ҳимоячиси Марио Эрмосонинг 68-дақиқада киритган голи “Эспаньол”га муҳим уч очкони келтирди.

Ушбу ғалабадан кейин “Эспаньол” тўққиз очко билан тўртинчи поғонага кўтарилган бўлса, “Эйбар” 7 очко билан 11-поғонада бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia