

"Ўтган мавсум ажойиб ўтганди. Биз чемпион бўлгандик. Аммо, бу мавсум умуман бошқача. Моуриньонинг ишдан кетганидан ҳафа бўлдим. Лекин, олдинга интилиш лозим. Ортга қарамаслик керак. Жамоа ёмон аҳволга тушиб қолди ва раҳбарият шундай қарорга келди. Ҳозир вазият яхшиланган, фақат кучли тўртликка кириш ҳақида орзу ҳам қилмаяпмиз. Асосий мақсадимиз - Англия Кубоги ва Чемпионлар Лигаси", - дейди бельгиялик посбон.



