Кроос "Реал" билан шартномасини узайтиришини маълум қилди

Mirjalol Normatov
30 май 2023
"Реал" футболчиси Тони Кроос клуб билан шартномаси узайтиришини маълум қилди.

"Клубдагилардан мен билан шартнома узайтирилганлигини қачон эълон қилинишини сўраб кўраман", - деди Кроос.

Германиялик футболчи 2014 йилдан буён "Реал" таркибида ҳаракат қилмоқда. Яқин вақтлар ичида у клуб билан 1 йиллик шартнома имзолаши кутилмоқда. 

Ушбу мавсумда 33 ёшли хавбек барча турнирларда 51 ўйинда қатнашиб, 2 гол ва 6 ассист қайд этди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: AS