Ковач: "Сане орзуимиздаги ўйинчи"

Alisher
24 июл 2019, 15:12
"Бавария" бош мураббийи Нико Ковач "Манчестер Сити" хавбеки Лерой Сане ҳақида фикр билдирди.

"Музокаралар оғир кечмоқда, аммо бизнинг вакилларимиз бу борада катта меҳнат қилишмоқда. Биз футболчининг трансфери учун барча ишни қиламиз", - дейди Ковач.

"Сане орзуимиздаги футболчидир", - деб қўшимча қилди "Бавария" устози.

"Бавария" трансферлар ойнаси очилгани заҳоти футболчини сотиб олишга ҳаракат қилмоқда, аммо "шаҳарликлар" ҳам футболчи билан хайрлашишга шошилишмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, "Бавария" якунланган мавсум Германия чемпионига айланган эди.

Халқаро Чемпионлар Кубоги. “Бавария” “Милан”ни мағлубиятга учратди 

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sport Bild

Сўнгги янгиликлар

Барча ›