Коутиньо шу ёзда "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин эди, аммо...

Alisher
6 сен 2019, 17:28
Ҳозирда "Бавария"да ўйнаётган хавбек Филиппе Коутиньо шу ёзда "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин эди.

"Кўк-анорранглилар" футболчи билан хайрлашишни хоҳлади ва уни бир неча Европанинг топ-клубларига таклиф этди.

"Шаҳарликлар" Коутиньони сотиб олишга рози бўлган эди, фақатгина "Сити" мураббийи Пеп Гвардиола бу трансферга қарши чиққан.

26 ёшли бразилиялик футболчи шу ёзда ижара асосида "Барселона"дан "Бавария"га ўтган эди.

Эслатиб ўтамиз, Коутиньо 2010 йилдан буён Бразилия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›