Коутиньо: "Ливерпуль"ни Қозонда катта ўйин кутиб турибди"

Aslanov Jasurbek
5 ноя 2015, 18:14
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо "Рубин"га қарши учрашувдан олдин, баҳс ҳақид фикр билдирди.

"Ғалаба қозонишимиз кераклигини тушуниб турибмиз. Мақсадимиз - гуруҳдан чиқиб, турнирда узоқроққа бориш. Олдинда катта ўйин кутиб турибди ва бутун ҳафта давомида баҳсга тайёрландик.

Кундан-кунга ишончимиз ортиб боряпти. Мураббий талаб қилаётган нарсалар бизга қийинчилик туғдирмай қўймоқда. Жамоамиз Россияда яхши ўйнай олишига умид қиляпман.

Учрашув қийин бўлади. Муваффақиятга қозонамиз деган умиддаман" - дейди Коутиньо.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Liverpool

Сўнгги янгиликлар

Барча ›