Коутиньо АПЛ биринчи турида майдонга туша олмаслиги мумкин

Tolibjon Qosimov
10 авг 2017, 10:38
«Ливерпуль» футболчиси Филиппе Коутиньо жамоасининг «Уотфорд»га қарши бўлиб ўтадиган ўйинида иштирок эта олмаслиги мумкин.

25 ёшли бразилиялик футболчи белидаги оғриқ туфайли айни пайтда жамоаси машғулотларида иштирок этмаяпти ва клуб базасида даволанмоқда.

Агар у "Уотфорд"га қарши ўйинни ўтказиб юборадиган бўлса, мерсисайдликлар бош мураббийи Юрген Клопп уни "Хоффенхайм"га қарши ЕЧЛ плей-офф ўйинида ўйнатишга умид қилмоқда.


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: telegraph.co.uk

Сўнгги янгиликлар

Барча ›