

“Монпелье” ярим ҳимоячиси Жуниор Самбия COVID-19 инфекцияси ташхиси тасдиқланди ва унинг аҳволи кескин ёмонлашгани туфайли сунъий комага ётқизилди.
“Жума куни шифохонада Жуниорнинг нафас олишини текшириб кўришди, лекин якунда уни сунъий комага ётқизиш зарурлиги маълум бўлди. Ҳозирда шифокорлар унинг аҳволи барқорор эканлигини айтишмоқда, аниқроғи ижобий эмас, аммо бахтимизга ёмон ҳам эмас. Яхши хабарларга умид қилишда давом этамиз”, дейди футболчининг агенти.


