Koronavirus Info. Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинганларнинг 19 нафари эркак, 30 нафари хотин-қизлардир

Narzulla Saydullayev
24 мар 2020, 14:09
Телеграмдаги расмий Koronavirus Info каналидаги энг муҳим хабарларни тақдим этиб борамиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

Коронавирус инфекциясига чалинганларнинг 19 нафари эркак, 30 нафари хотин-қизлардир.

Сўнгги маълумотларга кўра, ҳозирда мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 49 нафарни ташкил этмоқда.

Улардан 19 нафари эркак, 30 нафари хотин-қиз, шунингдек, 4 нафари вояга етмаган болалардир. Ёш жиҳатдан қарайдиган бўлсак, 0-9 ёшгача – 4 нафар, 10-19 ёшгача – 1 нафар, 20-40 ёшгача – 27 нафар, 40-50 ёшгача – 7 нафар ҳамда 50-59 ёшгача – 4 нафар, 60-70 ёшгача бўлган эса 6 нафарни ташкил этмоқда.

Беморлардан 11 нафари ўрта оғирликда бўлиб, улардан 5 нафари аввалдан сурункали касалликларга чалинган.

Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда эпидемиологик суриштирув ҳамда коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетмаслиги учун барча профилактик чора-тадбирларни амалга оширмоқда.


#уйдақолинг

#ваҳимасизкарантин 

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia