Клопп Тухелни учта ўйиндан бери юта олмаяпти

Aslanov Jasurbek
29 авг 2021, 01:50
"Ливерпуль" "Челси" клуби билан дуранг ўйнади.

Мерсисайдликлар мураббийи Юрген Клопп "Челси" устози Томас Тухелни учта ўйиндан бери мағлуб қила олмаяпти. 

Кечаги ўйиндаги дурангга қадар, Клопп Тухелга икки марта мағлуб бўлганди. Клопп Тухел бошчилигидаги "Челси" (0:1) ва ПСЖга (1:2) қарши мағлубият аламини тотганди.

Қизиғи шундаки, бундан олдинги статистика мутлақо Клопп фойдасига бўлганди. Ушбу нохуш анъанага қадар Юрген Клопп Тухелга қарши 9 та ғалаба, 3 дуранг ва бир мағлубият қайд этгиб келаётганди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Transfermarkt