

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп 2013 йилдаёқ Муҳаммад Салаҳнинг ўйинидан ҳайратланган. Ўшанда у мисрликнинг ўйинини биринчи бор кўрган. Салаҳ "Боруссия"га қарши "Базель" таркибида майдонга тушган.
"Mirror" нашри журналисти Клоппдан 2013 йилда Салаҳ ҳақида ёрдамчисига нима дегани ҳақида сўради.
"Ёрдамчимга нима дедим? Жин урсин, бу ҳайратланарли бўлди", - деб жавоб берди Клопп.




