

Мезбонлар бош мураббийи Юрген Клопп ушбу ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"75 дақиқа давомида ажойиб ўйин кўрсатдик. Биз том маънода кучли жамоа бўлдик. Вазиятлар яратдик. Кейин эса гол урдик. Очиқ ўйин бўлди дея оламан. Ритмни сақлай билиш футболдаги энг қийин ишлардан бири.
"Астон Вилла" ҳимоячиси пенальти олиб келган вазиятдан қутилиб қолиши қийин эди.
Стивен Жеррард - зўр мураббий. Эски мураббийлар штабимнинг асосий қисми билан бундай вазиятда учрашиш жуда қийин бўлди", -дейди Юрген Клопп.



