

Килиан Мбаппенинг онаси Файза Ламари ҳозирги жаҳон футболи юлдузи болалигида қайси жамоага мухлислик қилганини эслади.
"Уйда у фақат "Милан" ҳақида гапирарди. Агар улар ютқазса, у телевизор пультини улоқтириб, итальянча ҳақорат қилар эди", – деди Файза Ламари.
Эслатиб ўтамиз, эртага ПСЖ Чемпионлар Лигасининг 3-тури доирасида "Милан" билан ўйнайди.
Аввалроқ Килиан Мбаппе "Реал"га мухлислик қилади деб ҳисобланар эди.



