Килиан Мбаппенинг онаси ўғли болалигида қайси клубга мухлислик қилганини айтди

Sherzod Nurmatov
25 окт 2023, 10:38
Жавоб сизни ҳайратда қолдириши мумкин.

Килиан Мбаппенинг онаси Файза Ламари ҳозирги жаҳон футболи юлдузи болалигида қайси жамоага мухлислик қилганини эслади.

"Уйда у фақат "Милан" ҳақида гапирарди. Агар улар ютқазса, у телевизор пультини улоқтириб, итальянча ҳақорат қилар эди", – деди Файза Ламари.

Эслатиб ўтамиз, эртага ПСЖ Чемпионлар Лигасининг 3-тури доирасида "Милан" билан ўйнайди.

Аввалроқ Килиан Мбаппе "Реал"га мухлислик қилади деб ҳисобланар эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: La Gazetta dello Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›