Кэррик мавсум сўнггида бутсаларини михга илишини айтди

Aslanov Jasurbek
13 мар 2018, 00:39
“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Майкл Кэррик мавсум тугаши билан фаолиятини якунлашини маълум қилди.

“Ҳамма нарсанинг ўз вақт-соати бор. Ҳеч нарса абадий эмас. Ўз вақтида чиройли кетишни ҳам билиш керак. Мен бир қарорга келдим”, – деди Кэррик.

Маълумот учун, Кэррик “МЮ” шарафини 2006 йилдан буён ҳимоя қилиб келяпти. “Қизил иблислар” таркибида у 5 маротаба Англия чемпиони, 6 бор Англия Суперкубоги, 2 маротаба Лига Кубоги ҳамда бир мартадан Англия Кубоги соҳибига айланган. Европа чемпионлар лигаси, Европа Лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам бош мукофотга эга чиққан. 

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф

Сўнгги янгиликлар

Барча ›