

- Бонуччи "Ювентус" учун катта йўқотиш эмас. Биз бошқа ҳимоячи билан ҳам бемалол ўйнайверамиз. Тўғрисини айтганда, албатта Бонуччининг кетиши, кетганда ҳам "Милан"га ўтишини умуман кутмагандим. Таркибдаги бошқа ҳимоячилар жароҳатларсиз ўйнаб туришса ҳаммаси аъло бўлади. Аммо шунда ҳам бизга яна битта ҳимоячи зарур. Чунки Бенатия ва Барцальи баъзан дам олиб туришлари керак.



