
Аввалига Европа лигаси ғолиби бўлган мамлакатга Чемпионлар лигасидан қўшимча ўрин ажратилмаслиги ҳақида гаплар пайдо бўлган эди, аммо бу миш-мишлар рад этилди. Агар бу мавсум "Эвертон" ёки "Тоттенхэм" Европа лигаси ғолибига айланса, Англия премьер-лигасида тўртинчи ўриндан пастдаги жамоа ҳам Чемпионлар лигасида иштирок этиши мумкин, деб хабар беради британ ОАВ.
Бу мавсумдан қайси жамоа Европа лигасини ютса, Чемпионлар лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.